Россиянинг Fix Price чегирмалар тармоғи Бирлашган Араб Амирликлари бозорига кирмоқчи, деб ёзади "Коммерсант".
Компания Headhunter веб-сайтида ушбу мамлакатда ишлаш учун менежерлар, чакана савдо бўлими бошлиғи, логистика бўйича мутахассислар учун бўш иш ўринларини эълон қилди.
Fix Price'нинг "Коммерсант"га айтишича, улар доимо ривожланиш вариантлари устида ишламоқда, бироқ компания БАА бозорига кириш эҳтимоли ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Infoline-Analytics бош директори Михаил Бурмистровнинг фикрича, Fix Price форматини БАА, хусусан, Дубай учун истиқболли деб аташ мумкин.
Бугунги кунда дисконтнинг Беларус, Қозоғистон, Ўзбекистон, Латвия, Грузия ва Қирғизистонда 5000 дан ортиқ дўконлари мавжуд.
Сўнгги тўртта давлатда савдо нуқталари франчайзинг моделида ишлайди. Компания ҳисоботига кўра, 2022 йилнинг учинчи чорагида соф фойданинг 17,9 фоизи хориж бозорларига тўғри келган. Октябрь ойи бошида Ўзбекистонда 19 та тармоқ дўконлари фаолият кўрсатмоқда.