“Флешкани ютиб юборган” ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди

“Флешкани ютиб юборган” ҳокимлик вакилини ҳақорат қилганлар қамалди

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Иштихон деҳқон бозорида 14 июнь куни "Менинг юртим" телеканали мухбирлари ва Иштихон туман ҳокимининг матбуот котиби Илҳомжон Бобоев бозордаги ҳолатни ўрганиш вақтида 1992 йилда туғилган Н.О. ва 1988 йилда туғилган М.У. журналистлар билан бўлган ҳолатни, ҳамда ўртадаги вазиятни англамаган ҳолда И.Бобоевга нисбатан ноўрин ҳаракатлар содир этиб, ҳақорат қилган. Шунингдек, ҳокимлик ходимининг хизмат фаолиятига тўғридан-тўғри аралашган.

О.Н. ва У.М.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига кўра 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, уларга нисбатан қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ҳар бир кунга энг кам иш ҳақининг 15 фоиз миқдорида давлат даромадига пул ундирилиши ҳам белгиланган.