Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes 2020 йилнинг энг кўп маош оладиган футболчилари рейтингини эълон қилди
15.09.2020 11:43,  
616

Forbes журнали 2020 йилда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингини эълон қилди. Рейтингни «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси бошқариб бормоқда. Унинг йиллик даромади 126 миллион долларга баҳоланмоқда, унинг 92 миллиони иш ҳақи. Месси 2018 йилдан бери рўйхатнинг бошида турибди.

Иккинчи ўринда Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду, у 117 миллион доллар ишлаб топди. Бундан олдин португал тарихдаги биринчи миллиардер футболчи бўлган эди.

Учинчи ва тўртинчи ўринларни «ПСЖ» ҳужумчилари Неймар ва Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Бразилиялик 96 миллион доллар, 21 ёшли француз эса 42 миллион доллар ишлаб топган.

Шунингдек, кучли 10таликка қуйидагилар киритилган:

  • Муҳаммад Салаҳ («Ливерпул», $37 млн),
  • Пол Погба («Манчестер Юнайтед», $34 млн),
  • Антуан Гризманн («Барселона», $33 млн),
  • Гарет Бейл («Реал», $29 млн),
  • Роберт Левандовски («Бавария», $28 млн) ва
  • Давид Де Хеа ("Манчестер Юнайтед", $27 млн).

Ўтган мавсумда 33 ёшли Лионел Месси «Барселона» таркибида 44 ўйин ўтказиб, 31 гол урган ва 26 голга узатма берган. У Каталония клуби академиясини тугатган ва 17 ёшидан бошлаб асосий жамоасида ўйнамоқда.

25 август куни Месси «Барселона» дан кетмоқчи бўлганлиги маълум бўлди, аммо 4 сентябрь куни у жамоада кейинги мавсумда қолишини эълон қилди, чунки у дунёнинг ҳеч бир клуби у учун 700 миллион евро миқдорида товон пули тўлашга тайёр эмаслигини тушунади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан