Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes: 2022 йилда энг катта йўқотишларга учраган бешта миллиардер номи эълон қилинди
5.01.2023 21:49,  
61

Forbes журнали 2022 йилда бойлиги жами 378 миллиард долларга камайган беш миллиардер номини эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот нашр сайтида пайдо бўлди.

Рўйхатнинг биринчи ўрнида сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири, SpaceX, Tesla ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск бормоқда. Унинг бойлиги сўнгги бир йил ичида 100 миллиард доллардан кўпроққа камайди.

Иккинчи ва учинчи ўринларни Amazon товар ва хизматларини сотувчи Америка компанияси эгаси Жефф Безос ҳамда Meta корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг эгаллади. Нашр маълумотларига кўра, уларнинг йўқотишлари мос равишда 85 ва 77 миллиард долларни ташкил қилган.

Кучли бешликка Google асосчиларидан бири Ларри Пейж ва Сергей Брин кирди, уларнинг ҳар бири қарийб 45 миллиард доллар йўқотди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан