Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes асли россиялик янги миллиардерни эълон қилди
17.02.2020 10:13,  
929

Россияда туғилган "Revolut" асосчиси Николай Сторонскийнинг бойлиги 1,6 миллиард доллардан ошди, дея хабар беради Forbes.

Бу "FinTech-startup" финтех-стартап инвестицияларни жалб қилишнинг навбатдаги босқичини якунлаганидан сўнг юз берди ва унинг қиймати 6 миллиард долларга етди.

Таъсисчининг компаниядаги улуши 30%ни ташкил этади, дея хабар беради "Forbes"нинг Revolut бизнеси билан таниш бўлган икки манбаси. Бу билан жаноб Сторонскийнинг бойлигини тахминан 1,65 миллиард долларга баҳолашга имкон беради. Revolut битимни шарҳлашдан бош тортди.

Revolut 2015 йилда Буюк Британияда Николай Сторонский ва Влад Яценко томонидан ташкил этилган. Ушбу стартап, тўловларни амалга ошириш мобайнида валютани конвертация қилишда маблағни тежашга имкон берадиган дастур ҳамда картани тақдим этади.

Бу йил Aмериканинг "Insight Partners" фонди "Veeam Software" дастурий таъминотини сотиб олишга рози бўлганидан сўнг, яна бир бошқа швейцариялик стартап "Veeam" асосчилари Ратмир Тимашев ва Aндрей Баронов ҳам долларда миллиардер бўлишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан