Forbes жаҳоннинг энг кўп даромад қилаётган футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Журнал 2022/23 йилги мавсумда футболчиларнинг маош ва бонуслардан оладиган улушлари, шунингдек, ҳомийлардан, реклама, бизнеслардан келадиган даромадлари рейтингини тузди.
Рейтингнинг биринчи поғонасини "ПСЖ" форварди Килиан Мбаппе эгаллаб турибди. Франциялик ҳужумчи йиллик 128 миллион доллар ишлаб топмоқда: 110 млн – футболдаги даромадлари, 18 млн – майдон ташқарисидаги даромадлар.
Иккинчи ўринни эса унинг жамоадоши Лионел Месси эгаллаган — 120 миллион доллар. 65 миллион футбол орқали, 55 миллион майдондан ташқарида топадиган даромади.
Кучли учликни "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаб турибди. Португалияликнинг топадиган даромади 100 миллион доллар (40+60).
Дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтинги:
1. Килиан Мбаппе ("ПСЖ") – 128 млн доллар (110+18);
2. Лионел Месси ("ПСЖ") – 120 млн (65+55);
3. Криштиану Роналду ("Манчестер Юнайтед") – 100 млн (40+60);
4. Неймар ("ПСЖ") – 87 млн (55+32);
5. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпул") – 53 млн (35+18);
6. Эрлинг Ҳоланд ("Манчестер Сити") – 39 млн (35+4);
7. Роберт Левандовски ("Барселона") – 35 млн (27+8);
8. Эден Азар ("Реал") – 31 млн (27+4);
9. Андрес Инеста ("Виссел Кобе") – 30 млн (25+5);
10. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити") – 29 млн (25+4).