Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes дунёнинг энг қудратли аёллари рейтингини тақдим этди
14.12.2019 16:16,  
1209

Американинг нуфузли Forbes журнали бу йилги дунёнинг энг қудратли аёллари топ-100 рейтингини тақдим этди.

Рейтингни 9 йилдан буён Германия канслери Ангела Меркел бошқариб келмоқда. Иқтисодий қудратига кўра тўртинчи ўриндаги мамлакатнинг раҳбари амалда Европанинг лидери ҳамдир. Унинг етакчилиги Доналд Трамп қаршисида мардонавор туришидан тортиб, миллионлаб суриялик қочоқларни қабул қилишигача ўзини намоён қилди. Ўтган ҳафтада Меркел Парижда “Норманд тўртлиги” форматида Украина муаммоларини ҳал қилиш учун Франция, Россия ҳамда Украина раҳбарлари билан учрашди.

Иккинчи поғонада ноябр ойида Европа Марказий банки президенти бўлган Кристина Лагард. У ЕМБга раҳбар бўлган биринчи аёл ҳисобланади. Бундан олдин у 8 йил давомида – 2011-2019 Халқаро Валюта Фонди раҳбари бўлиб ишлаган. ХВФга раҳбарлиги даврида у бир неча маротаба Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган.

Бу йилги топ-100га кирган аёллар 6 та соҳада фаолият олиб боришади – бизнес (31), технология (17), молия (12), ОАВ ва кўнгилочар соҳа (14), сиёсат (22) ҳамда филантропия [барча инсонларга яхшилик қилишга интилувчи, умуман одамзодни севувчилар] (4).

Рейтингга 32 мамлакатдан аёллар кирган. Улардан энг ёши иқлим фаоли ҳамда яқинда Time журнали томонидан “Йил одами” дея эътироф этилган Грета Тюнберг (100 поғонада) бўлса, энг ёши каттаси Буюк Британия қироличаси Елизаветта II (40-ўрин).

Forbes талқини бўйича ер юзининг энг қудратли аёллари (топ-10):

1. Ангела Меркел (Германия канслери)
2. Кристина Лагард (ЕМБ президенти)
3. Ненси Пелоси (АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раисаси)
4. Урсула вон дер Лин (Еврокомиссия президенти)
5. Мери Барра (GM раҳбари)
6. Мелинда Гейтс (Bill and Melinda Gates Foundation асосчиларидан бири)
7. Эбигел Жонсон (америкалик миллиардер)
8. Ана Ботин (испаниялик банкир)
9. Жинни Рометти (америкалик тадбиркор)
10. Мерилин Ҳюсон (Lockheed Martin президенти)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан