Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes журнали Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар динамикаси ҳақида материал чоп этди
2.05.2022 22:31,  
488

Forbes журнали Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар динамикаси ҳақида жуда сермазмун материал чоп этди, унда хорижий инвесторлар иқтисодиётимизга сармоя киритишга чақирилмоқда:

— 2016 йилда президент Шавкат Мирзиёев кенг қамровли ислоҳотларни бошлаб юборди ва мамлакатни бизнес учун очиқ деб эълон қилди, бу эса бутун дунёда пандемия келтириб чиқарган иқтисодий қийинчиликларни муваффақиятли енгиб ўтиш имконини берди;

— етарли сиёсий захиралар (фоиз ставкаларини пасайтириш имконияти) ва олтиннинг юқори баҳоси ҳукуматга иқтисодий барқарорликни сақлаб қолган ҳолда пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш имконини берди;

— янги ҳукумат нима қилаётганини билади ва тобора кўпроқ хорижий инвестицияларни жалб қилмоқда;

— Ғарб президент Ш.Мирзиёевда Совет иттифоқи қулаганидан кейинги турғунлик вазиятини ўзгартира оладиган шахс сифатида кўрмоқда;

— Вашингтон Ўзбекистонни дўст сифатида кўришдан манфаатдор. Хусусий сектор бунга ишониши керак;

— бизнес яхшиланди, Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг йиллик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 3 баробар ошди. Ўтган йили инвестициялар ҳажми 25 миллиард долларга етган бўлса, сўнгги 6 йилда 59 мингга яқин инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилди;

— глобал корпорациялар мамлакатни Евроосиёда катта истиқболга эга бўлган ҳудуд сифатида кўради, мамлакат умумий Европа имтиёзлар тизимига (GSP+) қўшилди;

— Ўзбекистон Шарқ (Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон т/й), Жануб (трансафғон т/й) ва Ғарбга (Жанубий Кавказ орқали мультимодал транспорт йўлаги) экспорт қилиш учун янги транспорт йўлакларидан фойдаланади;

— жаҳон сармоядорлари Ўзбекистонга нисбатан оптимистик қарашни сақлаб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан