Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes журналининг Ўзбекистондаги нашрига ким бош муҳаррир бўлади?
12.12.2019 16:05,  
334

Forbes Uzbekistan’нинг бош муҳаррири Анастасия Новикова бўлади. Сўнгги маълумотларга кўра, у бир вақтнинг ўзида ҳар икки таҳририят – журнал ва сайтга бошчилик қилади.

“Охирги йилларда кўплаб мамлакатларга ривожланиш ва очиқлик мисоли бўлиб кўринаётган Ўзбекистонда Forbes’ни ишга тушириш мен учун жуда фахрли ва ҳаяжонли иш. Бироқ мен бу ердаги бизнес муҳит аллақачон халқаро номга эга жиддий нашрни кутаётганини кўряпман”, деган Анастасия Новикова.

Айни пайтда журналнинг Ўзбекистондаги нашри учун жамоа йиғиш давом этяпти. Қиш тугамасдан унинг сайти ишга тушади, баҳорда эса журналнинг биринчи сони чоп этилади.

Алоқадор мавзу: Дунёга машҳур Forbes журнали энди Ўзбекистонда ҳам нашр этилади

Анастасия Новикова 2014 йилда Forbes Kazakhstan нашрида сайт бош муҳаррирининг ўринбосари сифатида ишлай бошлаган, 2016 йилдан бошлаб унга етакчилик қилган.

Эслатиб ўтамиз, декабр ойи бошида Forbes журнали Ўзбекистонда ҳам нашр этилиши маълум бўлганди.

Таҳририят биноси Тошкентда жойлашади. Ҳозирча унинг қоғозли кўриниши, яъни, журнал рус тилида чиқади, сайт эса бирданига икки тил – ўзбек ва рус тилларида ишлашни бошлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан