Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes Россия йиллик бюджетининг чорак қисмини урушга сарфлаганлигини маълум қилди
25.11.2022 20:27,  
39

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Россия шу пайтгача урушга 82 миллиард доллар сарфлаган. Бу унинг йиллик бюджетининг чорак қисмини ташкил этади.

Ушбу маблағнинг 14 миллиарддан ортиғи Украинага қарши ракета ҳужумларига тўғри келади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳарбий операциядан кейин тўққиз ой ичида Украина ҳудудларига 4 000 дан ортиқ ракета учирилган, уларнинг ҳар бири ўртача қиймати 3 миллион долларга тенг.

Тахминан 6,6 миллиард доллар артиллерия билан таъминлашга, 15,6 миллиард доллар эса ҳарбийларга маош тўлашга сарфланган. Шунингдек, Россия ҳозиргача Украинада 20,8 миллиард долларлик ҳарбий техникасини йўқотган.

Ғарблик ҳарбий экспертларнинг фикрича, Россиянинг ракета захираси сезиларли даражада камайган, аммо арсенал ҳали ҳам 3—4 та йирик ҳужум учун етарли даражада.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан