Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко миллиардер мақомини йўқотди. Бу ҳақда Украинанинг энг бой 20 нафар тадбиркори рейтингини эълон қилган Forbes.ua нашри хабар бермоқда.
"Пётр Порошенко. Соҳа-озиқ-овқат саноати. Компания — РОШEН. 2022 йил февраль ойи — 1,6 миллиард доллар. Декабрь 2022 - $730 миллион", дейилади мақолада.
Шу билан бирга, Порошенко нашр рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Бундан ташқари, Forbes.ua маълумотларига кўра, Украинанинг энг бадавлат 20 нафар фуқаросининг бойлиги 20 миллиард доллардан кўпроққа камайди.
Аввалроқ, Украинанинг энг бой одамларидан бири бўлган Игор Коломойский долларлик миллиардер мақомини йўқотгани ҳақида хабар берилганди.