Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ford ёнғин хавфи туфайли 630 мингдан ортиқ автомобилни ортга қайтармоқчи
4.12.2022 19:49,  
27

Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси Ford Motor компанияси бутун дунё бўйлаб 634 000 дан ортиқ SUV'ларни қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар бермоқда.

Ford ёнғин хавфи туфайли 630 000 дан ортиқ автомобилни чақириб олади.

Bronco Sport кроссоверлари ёнилғи инжекторлари ёрилиши туфайли ёниб кетиши мумкин.

Қайтариб олиш 2020-2023 йиллардаги Bronco Sport ва Escape кроссоверларига тегишли. Уларнинг барчаси 1,5 литрли уч цилиндрли двигателлар билан жиҳозланган.

Қайтариб олиш ёнилғи инжекторларида юзага келиши мумкин бўлган ёрилиш билан боғлиқ бўлиб, у ёқилғи ёки ёнилғи буғининг қизиб кетган двигателга кириб келиши ва ёнғинга олиб келиши мумкин.

Шу билан бирга, Ford ушбу транспорт воситалари эгаларини автомобиль ёрдамида ҳаракатланишни тўхтатишга чақирмайди, чунки юқоридаги ҳодисалар жуда кам учрамоқда. Ҳозиргача 20 та ёнғин ҳолати маълум бўлган бўлса, уларнинг учтасида ёнғин яқин атрофдаги биноларга ўтган.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, тўртта ёнғин двигатель ўчирилганидан кейин беш дақиқадан камроқ вақт ўтгач бошланган. Ушбу муаммо юзасидан автомобиль ишлаб чиқарувчисига ҳозиргача 43 та даъво келиб тушган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан