Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фориш туманига янги ҳоким тайинланди
19.01.2021 15:40,  
153

Икром Матиев Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида Жиззах вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 19 январ куни Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Фориш тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдивали Мустанов бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан, Фориш туман ҳокими лавозимига Икром Синдорович Матиев номзодини тавсия этган.Ушбу таклиф Халқ депутатлари Фориш тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Икром Синдорович Матиев Янгиобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан