Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Форишдаги селда қурбон бўлганлар сони 5 нафарга етди
21.04.2022 19:24,  
123

Кеча кучли ёмғир ёғиши оқибатида Фориш туманининг “Эгизбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Нурота тоғ тизмасидан “Оришли” қишлоғи орқали “Эгизбулоқ” қишлоғига кучли сел тошқини келган.

Шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахс (1 нафар эркак, 3 нафар аёл) вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 1 нафари фуқаро эса бедарак йўқолганлиги айтилган эди.  

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши оқибатида вафот этгани аниқланиб, унинг мурдаси топилган. Бу ҳақда “Ғаллаоролликлар-ТВ” телеграмми хабар тарқатди. 

Шунингдек, хабарда 6 нафар фуқаро сел оқибатида турли даражада тан жароҳати олганлиги ҳам айтилмоқда. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан