Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб келди
21.01.2019 00:03,  
12

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тегель халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарини Германия расмий шахслари кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 21 январга мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев Берлинда Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.

Музокараларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

22 январь куни Мюнхен шаҳрида Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан