Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция билан қиймати 6 млрд евродан зиёд бўлган келишувлар имзоланди
23.11.2022 10:39,  
25

22 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтида "Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари" кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмадан Нукус, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент музейларидан келтирилган тўқимачилик буюмлари, либос ва пойабзаллар, бош кийим тўпламлари, шунингдек, Туркистон авангарди йўналишига мансуб 24 та мўйқалам асари ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 14 та ҳужжат тасдиқланди.

Умумий қиймати 6 миллиард евродан зиёд бўлган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки кунлик расмий ташрифи якунланиб, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан