Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция ҳукумати талабаларга €200 дан ёрдам беради
4.05.2020 21:02,  
65

25 ёшгача бўлган қарийб 800 минг франциялик ҳукуматдан 200 евро миқдорида ёрдам олади. Бу ҳақда душанба куни Франция Бош вазири Эдуард Филипп мамлакат Сенатида сўзлаган нутқида маълум қилди.

"25 ёшгача бўлган ва молиявий аҳволи ҳаминқадар бўлган ёшларга ёрдам ажратилишини маълум қиламан", - деди вазир карантин сабабли кўплаб иш ўринлари ёпилганини таъкидлаб.

"Баъзи ёшлар кескин вазиятга тушиб қолган, шунинг учун биз 800 минг талабага уларнинг ҳар бирига 200 евро миқдорида ёрдам беришга қарор қилдик", - дея қўшимча қилди Филипп.

Бу миқдор, бош вазирнинг таъкидлашича, "май ойи бошида ишини йўқотган талабаларга ёки стажировкадан ўтиш имкониятига эга бўлган талабаларга, шунингдек, ватанига қайтиб кела олмаган чет эллик талабаларга тўланади".

Франция расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекциясидан ўлимлар сони қарийб 25 мингга этди, ҳозирги кунда шифохоналарда 25 815 бемор даволанмоқда, 50 мингдан ортиғи бутунлай соғайди. Тасдиқланган коронавирус ҳолати мамлакатда 131 мингдан ошади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан