Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция парламентидаги фракцияси раҳбари Марин Ле Пен мамлакатдаги юзлаб корхоналар ёпилишини маълум қилди
5.01.2023 08:37,  
92

Миллий ассоциациянинг Франция парламентидаги фракцияси раҳбари Марин Ле Пен мамлакатдаги юзлаб корхоналар ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

У буни электр энергияси нархининг кескин ошиши билан изоҳлади. Ле Пен фикрича, бу ҳолат муқаррар натижа эмас, балки нотўғри сиёсий қарорлар оқибатидир. Сиёсатчининг таъкидлашича, Францияда юзлаб корхоналар банкротлик ёқасида ёки аллақачон ёпилган.

Аввалроқ Марин Ле Пен Францияда электр энергияси узилган ва энергия тақчиллиги шароитида иситишни ўчириш талаб қилинаётган бир пайтда Россия билан энергия уруши олиб боришни аҳмоқона сиёсат деб атаган эди. Унинг фикрича, Россияга қарши санкциялар энергетика соҳасига таъсир қилмаслиги керак, чунки энергия ресурслари "биринчи зарурат" ҳисобланади.

2022 йилнинг 27 декабрь куни Франция фуқаролари электр энергияси нархининг кескин ошиши фонида 50 дан 200 еврогача бўлган ўтин учун ваучерлар олишни бошладилар. Франция расмийларига кўра, ўтин билан иситиладиган уй хўжаликларининг қарийб 70 фоизи купон олиш имкониятига эга бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан