Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Франция президенти Эммануэл Макрон Киевга бориш нияти йўқлигини маълум қилд
6.04.2022 04:33,  
49

“Менинг бурчим Украина халқига фойдали бўлиш ва французларни урушдан ҳимоя қилиш, деб ҳисоблайман. Киевга ташриф билан бориш қандайдир натижа ва фойда беришига ишончим комил эмас, агар мен ҳаракатларим самара бера олишига ишонсам, буни албатта бажараман", — дейди Макрон. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Франция президенти Путин билан тез-тез музокаралар олиб бориши туфайли ўз мамлакатида кўплаб танқидлар нишонига айланмоқда. У бу ҳолат бўйича қуйидагиларни билдирди:

“Биз Россия Федерацияси билан урушаётганимиз йўқ ва ҳеч қачон урушмаганмиз, президент Путин эса, менга қарашлари ёқмайдиган, лекин қарама-қаршиликларга қарамай, мен доимо мулоқотда бўлишга тайёр бўлган сиёсий лидердир... Уруш бошланганидан бери ҳар сафар Украина президенти Зеленскийнинг илтимосига биноан мен у билан мулоқот ўтказиб турдим. Чунки Зеленский бундай мулоқотнинг давом этишини фойдали деб ҳисоблашини айтди”, — деди Макрон сешанба кунги сайловолди сафари чоғида. 

Макрон, шунингдек, Украина президенти ундан буни талаб қилишда давом этса, у Путин билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканлигини, ҳамда Франция Украинага инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишда муҳим рол ўйнашда давом этишини қайд этди. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан