Франция президентлигига номзод Ле Пен Россиядан нефт ва газ етказиб бериш тақиқланишига қарши чиқди

Франция президентлигига номзод Ле Пен Россиядан нефт ва газ етказиб бериш тақиқланишига қарши чиқди

Франция президентлигига номзод Ле Пен Россиядан нефт ва газ етказиб бериш тақиқланишига қарши чиқди. Бу ҳақда «Таcc» манбаси хабар бермоқда.

Марин Ле Пен Россияга қарши санкцияларни умуман олганда қўллаб-қувватлашини айтди, лекин нефт ва газ етказиб бериш борасида унинг фикри бошқача.

France Inter радиостанциясига берган интервюсида у Франция халқининг Россия энергия ташувчиларига қарши санкциялар оқибатларидан азият чекишини истамаслигини айтди.

24 апрел куни бўлиб ўтадиган иккинчи босқичда Эммануэл Макрон билан президентлик учун курашадиган Ле Пен аввалроқ Владимир Путинга симпатияси ҳамда қўллови туфайли танқид остига олинган эди.