Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Франция Россия газини олишни тўхтатди
17.06.2022 14:38,  
202

Франция энди Россия газини қувурлар орқали олмайди. Бу ҳақда Франциянинг GRTGaz газ ташиш компаниясига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Россиядан ёқилғи етказиб беришнинг қисқариши фонида Францияга Германиядан газ етказиб бериш тўхтатилди.

Июнь ойи бошида Газпром Портовая компрессор станциясида яна бир Siemens газ турбинаси ишини тўхтатишга қарор қилди.  Бунгача компания Siemens'дан бошқа газ насос агрегатларини таъмирдан олишнинг иложи йўқлиги сабабли «Шимолий оқим» газ қувурига режалаштирилган ҳажмда, яъни кунига 167 миллион кубометр газ етказиб бера олмаслигини маълум қилган эди. 

Шундан сўнг Европада газ нархи кескин кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг учта давлати Россия гази етказиб бериш қисқарганидан шикоят қилган эди. Италиянинг Eni компанияси шартномада кўрсатилган ҳажмдан 15 фоизга, Германиянинг Uniper компанияси эса 25 фоизга кам даромад олганини хабар қилди. Австриянинг ОМВ компанияси ҳам Россиядан газ ҳажми камайганини эълон қилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан