Франция спорт вазири UEFA’дан Туркияни жазолашни сўради

Франция спорт вазири UEFA’дан Туркияни жазолашни сўради

Франциянинг ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазири Роксана Марасиняню Европа футбол ассоциациялари иттифоқидан (UEFA) футбол бўйича Туркия терма жамоасини жазолашни сўради.

Вазир туркларнинг французлар билан ўйини вақтида ҳарбийчасига саломлашганидан норози бўлган. Tуркиялик футболчилар Сурия ҳудудида курдларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказаётган Tуркия армиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида терма жамоа ўйинлари вақтида ҳарбийча саломлашишмоқда. Бу ўйин кеча 2020 йилги Европа чемпионати учун саралаш босқичи доирасида Парижда бўлиб ўтганди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.

“Мен Франция футбол федерацияси ва полициясига ўйин вақтида хавфсизликни таъминлаб тургани учун миннатдорчилик билдираман. Аммо турк футболчилари бу ҳаракатларнинг барчасини йўққа чиқариб, ҳарбийчасига саломлашди. Бундай хулқ спрот руҳига тўғри келмайди. Шунинг учун UEFA’дан туркларга нисбатан санкция қўллашини сўрайман”, деди у Твиттерда қолдирган изоҳида.

Шунингдек, у кўрсатган ўйини учун Франция миллий терма жамоаси ва ҳужумчи Оливе Жируга алоҳида миннатдорчилик билдирди.