Франция ва Германия умуммиллий локдаунни қайта тикламоқда

Франция ва Германия умуммиллий локдаунни қайта тикламоқда

Франция президенти Эммануел Макрон телевизион мурожаатида мамлакат ҳудудида умуммиллий карантин бошланганини эълон қилди ва мамлакат ҳудудлари ўртасида одамларнинг ҳаракатланиши тақиқланганлигини эълон қилди. Чеклов чоралари камида ноябр охиригача амал қилиши кутилмоқда.

"Мен вирусни тарқалишини тўхтатиш учун изоляцияни жума кунидан бошлаб жорий қилиш керак деган қарорга келдим", - деди Макрон, одамлар фақат иш жойига бориш ёки тиббий ёрдам олиш учун ташқарига чиқишлари мумкинлигини таъкидлаб. Кўчага чиқиш учун махсус шаклни тўлдириш керак бўлади. Ушбу талаб баҳорда биринчи карантин пайтида кучга кирди.

Макроннинг сўзларига кўра, янги қоидалар коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқинининг биринчисига қараганда оғирроқ бўлиши мумкин бўлган жиддий оқибатларини олдини олиш мақсадида киритилмоқда.

Ўтган кун давомида Францияда 523 киши коронавирусдан вафот этди, улардан 235 нафари касалхоналарда эмас, уйда.

Германияда карантин

Немис барлари ва ресторанларидаги ишчилар янги чекловларга қарши чиқишмоқда. Фото: Getty Images  

Макрондан бироз олдин Германия канцлери Ангела Меркел ҳам 2 ноябрдан бошлаб тўрт ҳафта давом этадиган карантин жорий этилишини эълон қилди. Расмийлар эпидемиологик вазият қандай ривожланишига қараб чекловларни икки ҳафта ичида қайта кўриб чиқмоқчи.

Чеклов барларни, меҳмонхоналарни, кинотеатрларни, спорт залларини ва дам олиш марказларини ёпишни назарда тутади. Ресторанлар меҳмонларни қабул қилмайди ва фақат элтиб бериш орқали овқат сотиш имкониятига эга бўлади. Дўконлар ва таълим муассасалари ўз фаолиятини давом эттиради. Одамлар бир-бирлариникига ташриф буюришлари мумкин, аммо 10 кишидан ортиқ ва иккитадан кўп хонадонли тадбирларда йиғилмасликлари лозим.

Соғлиқни сақлаш тизимининг қулаши олдини олиш учун қаттиқ чекловлар зарур, деди Меркел. "Биз ҳозирданоқ ҳаракат қилишимиз керак", - деди канцлер. - Пандемия билан боғлиқ жиддий вазиятни юмшатиш, одамлар ўртасидаги алоқаларни чеклаш орқали амалга оширилиши мумкин, шу билан бирга иқтисодиётни ҳимоя қилиш учун ҳаракатларни амалга оширади".

Жаҳондаги вазият

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони ўртача кунига 450 минг кишига ўсишда давом этмоқда ва 45 миллионга яқинлашмоқда. 1 миллион 171 минг киши вафот этди, деярли 32,5 миллион киши даволанди.

Сешанба куни 500 минг одам коронавирус юқтирди - бу эпидемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткич.

Энг кўп ҳолатлар АҚШ (9 миллиондан ортиқ) ва Ҳиндистон (деярли 8 млн) да кузатилмоқда.

Вазият Тинч океани минтақаси - Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Австралияда нисбатан яхшироқ.

Европанинг барча давлатлари амалда турли даражадаги карантин чекловларини тикламоқда. Америка маъмурияти Оқ уй раҳбари Марк Медоузнинг оғзи билан касаллик тарқалишини назорат қилишдан воз кечганини, барча умид вакцинанинг пайдо бўлишига боғланаётганини билдирди.