Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ғолиби маълум қилинди
25.04.2022 07:02,  
113

Франциянинг амалдаги президенти Эммануел Макрон 57,6 фоиз овоз тўплаб, президентлик сайловларининг иккинчи босқичида етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Белгиянинг LN24 телеканалига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Унинг рақобатчиси, "Миллий иттифоқ" партияси томонидан кўрсатилган депутат Марин Ле Пен 42,4% фоиз овоз тўплаган.

Ушбу кўрсатгичлар, LN24 телеканали маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 20:00 га қадар овоз берган Франция фуқаролари ўртасида ўтказилган “тўртта нуфузли жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази” сўрови асосида олинган.

Президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонган Франция президенти Эммануел Макрон уни юзлаб тарафдорлари кутиб турган Париждаги Champ de Mars'га етиб келди.

Champ de Mars'га етиб келган Макрон Францияни буюк экологик кучга айлантиришни мақсад қилганини айтди.

Шунингдек у мамлакатда янада адолатли жамият, эркаклар ва аёллар тенглиги учун курашишини айтди.

Макроннинг айтишича, Франция Украинадаги можаро фонида ўз позициясининг аниқлигини кўрсатиши ва барча соҳаларда кучли бўлиши керак.

Франция президенти Эммануел Макрон президентлик сайловларининг иккинчи босқичида эълон қилинган ғалаба муносабати билан Париждаги Champ de Mars'да нутқ сўзлаганидан сўнг Версалдаги қароргоҳига йўл олган.

Макрон нутқидан кейин дастлаб Елисей саройига қайтиши керак эди, бироқ унинг ўрнига Версалга йўл олди. У ерда, Версал сарой мажмуаси ҳудудидаги Лантерн саройида у "шахсий тадбир" ни режалаштиргани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, АҚШ президенти Жо Байден Эммануел Макронни Франция президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Сўнгги ҳисоб-китоблар натижаларига кўра, Францияда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида овозларни санаб чиқилган. Натижада Макрон 58,55 фоиз, Ле Пен эса 41,45 фоиз овоз тўплаганлиги маълум бўлган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан