Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда иккинчи инсон коронавирусдан вафот этди
26.02.2020 17:56,  
260

Францияда коронавирусни юқтириб олган иккинчи одам вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Франция коронавируснинг Европадаги ўчоғи Италияга қўшни мамлакат. Бироқ эпидемия ҳали французлар орасида кенг тарқалмаган.

Соғлиқни сақлаш вазири Жероме Салмоннинг сўзларига кўра, яқинда Париждаги шифохонага келтирилган 60 ёшли эркак тунда вафот этган.

Ҳозирда Францияда коронавирус билан боғлиқ 17 та ҳолат қайд этилган.

Бон шаҳри марказида бир гуруҳ хитойлик сайёҳлар Ибис меҳмонхонасида карантинда сақланмоқда. Чунки улар билан бирга бўлган гонконглик сайёҳ сешанба куни тўсатдан вафот этган.

Меҳмонхона хизматчилари ҳам шу ернинг ўзида карантинда сақланмоқда.

Лион шаҳрида маҳаллий Лион ҳамда Италия шимолидаги Туриннинг Ювентус жамоалари ўртасидаги чемпионлар лигаси доирасидаги бугунги учрашув ҳам сўроқ остида турибди.

Ҳозирда Францияда коронавирус билан боғлиқ 17 та ҳолат қайд этилган.

Мавзуга доир: Футбол бўйича Евро-2020 бекор қилиниши мумкин

Мавзуга доир: Италия коронавирус исканжасида (фотогалерея)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан