Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда инфляция 7,1 фоизга етди
19.12.2022 03:02,  
15

Францияда инфляция даражаси 7,1% га етди, аммо евро ҳудуди мамлакатларидаги ўртача қийматлардан ҳали ҳам паст. У ерда нархларнинг ўсиш суръати ҳозирда 10 фоизга баҳоланмоқда, деб ёзади Le Journal du Dimanche ҳафталик газетаси.

"Франциядаги инфляция ҳозирда евро ҳудудида ўртача 10 фоизга нисбатан 7,1 фоизни ташкил этади. Бу фарқ мамлакатнинг уй хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тариф чегараси билан боғлиқ", — деди де Гало.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Францияда нархларнинг ошишига бир неча асосий омиллар босим ўтказмоқда. Улар орасида электр энергияси ва озиқ-овқат нархининг ошиши ҳам бор. 

Бироқ, 2024 йил охиригача янги "энергетик зарбалар" бўлмаса, республика расмийлари мамлакатдаги инфляцияни 2 фоизгача камайтириши мумкин.

"Нархларнинг ўсиши 2023 йилнинг биринчи ярмига тўғри келади ва шундан сўнг инфляция аста-секин пасайиб, 2024 йил охирига келиб тахминан 2 фоиз даражага етади", — дея хулоса қилди де Гало.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан