2022 йилнинг сўнгги ойида Францияда нархларнинг ўсиши 6,2 фоиздан 5,9 фоизгача секинлашди. Бу ҳақда мамлакатнинг Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти (Insee) маълум қилди, тегишли ҳисобот ташкилот сайтида эълон қилинди.
Декабрь ойида инфляциянинг асосий омили озиқ-овқат маҳсулотлари бўлиб, ноябрь ойидаги каби 12,1 фоизга қимматлашган. Нархларнинг ўсиш суръатлари тухум ва сут маҳсулотлари (16,9 фоиз), гўшт (14 фоиз), нон маҳсулотлари (12 фоиз), шунингдек, шакар ва ширинликларда (9,5 фоиз) кузатилди.
Ўтган йили кескин кўтарилган энергия ресурслари таннархининг ўсиши, аксинча, секинлашди – ойлик ҳисобда 18,4 фоиздан 15,1 фоизгача. Хизматлар сегментида нархларнинг ўсиши ҳам секинлашди - ноябрь ойидаги 3 фоизга нисбатан 2,9 фоизни ташкил қилди.
Нархлар ўсишининг секинлашиши АҚШда ҳам қайд этилди. Декабрь ойида йиллик инфляция йиллик кўрсаткичда 6,5 фоизга тушиб, 2021 йил октябрь ойидан бошлаб минимал кўрсаткични янгилади (ўшанда у 6,2 фоиз эди).