Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Францияда «Ўзбекистон боғи» очилади ва ибн Сино ҳайкали ўрнатилади
25.02.2020 12:32,  
122

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев Рюэй-Мальмезон шаҳри мери ва Буюк Париж метрополиси президенти Патрик Олье билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида Бухоро – Рюэй-Мальмезон биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги дўстлик алоқалари мисолида Ўзбекистон – Франция ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳамкор мамлакат – Франция вакиллари мунтазам асосда расмий делегациялар алмашинуви амалга оширилиб, маданий-гуманитар ва туризм соҳасида қўшма тадбирлар амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди. Рюэй-Мальмезон шаҳрида ўрнатилиши белгиланган Aбу Aли ибн Сино ҳайкали, очилиши режалаштирилган Ўзбекистон боғи ҳам халқларимиз ўртасида мустаҳкамланиб бораётган маданий ҳамкорликка яна бир мисол экани алоҳида таъкидланди. Бу Францияда Ўзбекистон халқининг илмий, маданий ва тарихий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

Учрашув якунида Рюэй-Мальмезонда ташкил этиладиган Ўзбекистон боғида Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонлик ижодий жамоалар иштирокида тантанали тадбир ўтказишга келишиб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан