Францияда сайёҳлик самолёти ҳалокатга учради

Францияда сайёҳлик самолёти ҳалокатга учради

БелТа

Франция жанубидаги Aвейрон департаментида сайёҳлик самолёти ҳалокатга учраб, тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France info хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, самолёт Ларзак аэродромидаги учиш-қўниш йўлагидан бир неча километр узоқликда қулаб тушган.

Маълумотларга кўра, учувчи самолёт бошқарувини йўқотганидан сўнг, самолёт пасайишни бошлаган ва ерга тегиб ёнғин чиққан.

Аниқланишича, учувчи ва уч йўловчи ҳалокат қурбони бўлган.