Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франциядаги черков ёнида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди
29.10.2020 16:12,  
479

Пичоқ билан қуролланган номаълум шахс 29 октябр, пайшанба куни Франциянинг Ницца шаҳридаги черков ёнида камида уч кишини ўлдирди ва бир неча кишини яралади. Шаҳар ҳокими воқеани “теракт” деб баҳоламоқда.

Парламентнинг ўнг қанот республикачи партияси собиқ аъзоси, шаҳар мери Кристиан Эстрози Твиттерда пичоқ билан ҳужум Нотр-Дам черкови ичида ёки яқинида содир бўлганини ва полиция қотилни ҳибсга олганини маълум қилди.

Эстрози “Мен бу нарсани [Ницца марказидаги] Нотр-Дамда қилинган террор ҳужуми эканлигини тасдиқлай оламан”, - дея твит қолдирди.

Президент Эммануэл Макрон шаҳарга ташриф буюриши кутилаётган эди, ИИВ Жералд Дарманин инқироз бўйича йиғилиш ўтказиб, одамларни ҳужум жойидан қочишга чақирди.

Терроризмга қарши прокуратура, террористик алоқага эга бўлган ҳужум бўйича тергов очилганлигини айтди.

"Франция яна ислом-фашизми қурбонига айланди", - деб ёзди Эстрози.

Айни пайтда, парламентнинг қуйи палатаси янги коронавирус чекловлари бўйича мунозарани тўхтатди - мамлакат жума куни янги карантинга киради ва қурбонлар учун сукут сақланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан