Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франциядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичида овозларнинг 97 фоизи ҳисоблаб чиқилди
11.04.2022 09:54,  
342

Франциядаги президентлик сайловларининг биринчи босқичида овозларнинг 97 фоизи ҳисоблаб чиқилди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумоти қуйидагича:

Сайлов бюллетенларининг 97 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, сайловчиларнинг 27,6 фоизи Макронга, 27,41 фоизи Ле Пенга овоз берган.

Учинчи ўринни «Invictus France» чап қанот партияси етакчиси Жан-Люк Меленшон эгаллади, уни овоз берганларнинг 22 фоиздан сал камроғи қўллаб-қувватлади.

Кўпчилик томонидан Доналд Трампга қиёсланган ўнг қанот номзоди Эрик Земмур 7 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплади; у аллақачон сайловчиларни иккинчи турда Ле Пен учун овоз беришга чақирган эди.

Марин Ле Пен тарафдорларига мурожаатида биринчи турда Макронга овоз бермаган барчани унга овоз беришга чақирган.

Агар Макрон иккинчи турда ҳам ғалаба қозонса, у Францияда Жак Ширак давридан кейин иккинчи муддатга қайта сайланган дастлабки президент бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан