Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Француз ҳарбий кемасида 668 та коронавирус ҳолати тасдиқланди
16.04.2020 22:20,  
205

Франциянинг «Шарл де Гол» ҳарбий кемасида 668 нафар денгизчида коронавирус ҳолати тасдиқланди.

Франция мудофаа вазири баёнотида айтилишича, атом каллакли «Шарл де Гол» бошчилигида Франция ҳарбий денгиз кучлари ташувчиларининг 1767 нафар хизматчиси коронавирус тести топширган.

«Ҳозирда 31 киши Тулондаги ҳарбий шифохонада. Улардан бири реанимация бўлимида. Тест топшириш давом этмоқда», - дейилади хабарда.

«Шарл де Гол» 21 январ куни Ироқ ва Суриядаги террорчиларга қарши ҳарбий операцияларни қўллаб-қувватлаш учун Ўрта Ер денгизининг шарқига келган ва кейин Атлантика океани ва Шимолий денгизда халқаро машқларда қатнашган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан