Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фунт стерлинг яна қадрсизланди
27.09.2022 09:07,  
35

Душанба куни фунт стерлинг рекорд даражада қадрсизланди. Трейдерлар Буюк Британия ҳукуматининг янги иқтисодий режаси қироллик молиявий имкониятларини заифлаштиришини тахмин қилмоқда.

Фунтнинг қулаши долларнинг сўнгги 20 йилда қолган олти асосий валютага нисбатан энг мустаҳкам позицияни эгаллашига ёрдам берди. Биржа савдоларида Британия валютаси 4.9 фоизга пасайиб, бир фунт стерлинг 1.0327 АҚШ долларига тенглашган, бироздан сўнг у бироз мустаҳкамланиб, 1.05425 долларга тенг бўлган.

Жума куни Буюк Британия молия вазири Кваси Квартенг солиқларнинг тарихий рекорд даражасида камайтирилишини эълон қилгандан сўнг, фунт стерлинг 3.6 фоизга пасайди. Солиқлар давлат қарзининг кескин оширилиши ҳисобига пасайтирилган.

Евро ҳам долларга нисбатан сўнгги 20 йилдаги энг минимум кўрсаткични қайд этди. Евроиттифоқ қиш яқинлашиши оқибатида юз бериши мумкин бўлган рецессиядан хавотирга тушган. Дам олиш кунлари Италияда бўлиб ўтган сайловлар ҳам евро қулашига муносиб “ҳисса қўшди”.

Доллар индекси 2002 йил майидан буён илк бор 114.58 ни ташкил этди, кейинчалик у бироз пасайган бўлса-да, ўтган ҳафта охирига нисбатан 0.78 фоизга юқорилигича қолмоқда.

“Долларнинг мустаҳкамланиши фунт стерлингнинг катта миқдорда сотилиши ҳисобига рўй берди. Бу катта таваккалдан қочиш учун амалга оширилди. Глобал рецессия хавфи сезиларли даражада ошди”, – деган Maybank минтақавий раҳбари Сактианди Супаат.

Умумевропа валютаси 0.71 фоизга пасайиб, 0.9623 долларни ташкил этган.

Доллар иенага нисбатан ҳам 0.54 фоизга мустаҳкамланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан