Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаро турмуш ўртоғига нисбатан чиқарилган «нохолис» суд ҳукмидан норози (видео)
3.03.2022 10:20,  
110

Human.uz таҳририятига фуқаро Елена Савельева турмуш ўртоғи Дмитрий Савельевнинг устидан олиб борилаётган суд хукмидан норози бўлиб, мурожаат қилди.

Елена Савельева ҳикоя қилишича, компанияларга алоқадор ишларда айбланган тадбиркор Дмитрий Савельевнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилингани Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, маҳкумга нисбатан тергов ва суд ишлари нохолис олиб борилгани бўйича Олий судга протест киритилади.

Жиззахлик Одинахон Ғофуржонова ўзи муассислик қилган МЧЖдаги улушлар Россия фуқароси бўлган қариндошлари томонидан ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан тортиб олингани, кейинчалик бу компаниядаги улушлар ўзга шахслар номига ўтказиб юборилгани, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси олиб бораётган тергов ҳаракатлари эса асоссиз равишда ҳаракатдан тугатилганини айтганди.

Мазкур иш доирасида Одинахон Ғофуржонованинг шикоятлари асосли бўлиб чиққани, унинг ширкатидаги улушлар Россия фуқаролари томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олингани терговда ўз тасдиғини топган эди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Одинахон Ғофуржонованинг ҳамкори бўлган Дмитрий Савельев 10 млрд 702 млн сўм миқдордаги мулкни ўзлаштириб юборганликда айбланади ва унга нисбатан Жиноят кодексининг турли моддалари билан айблов хулосаси тузилади.

Жабрланувчи Савельев ўз сўроқларида у директор бўлиб ишлаган вақтда “Grand Ravon Oil” МЧЖнинг2021 йил 6 ноябрда ўтказилган 1225-сонли суд-хатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, мазкур ҳисоб-варақ фактуралардаги Д.А.Савельев сатридаги имзолар аслида у томонидан эмас, балки бошқа шахслар томонидан ўхшатиб бажарилганлиги аниқланган.

Савельевнинг иши ЖИБ Яккасарой туман судида кўриб чиқилади ва 2021 йил 5 февралдаги ҳукмга кўра, 6 йил-у 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилади. Апелляция шикояти фойда бермайди.

Шу каби ҳолатларни инобатга олиб, Бош прокуратура суд ажримини бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш керак деб ҳисоблаб, 2021 йил 24 июн куни Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъати кассация инстанциясига протест киритади.

Протест асосида иш Олий судда кўрилади. Олий суд Бош прокуратура протестида келтирилган асосларни инобатга олиб, 2021 йил 23 августдаги ажрими билан апелляция ҳайъатининг 2021 йил 6 майдаги ажримини бекор қилади. Шундан сўнг иш Тошкент шаҳар судида апелляция тартибида қайта кўришга юборилади.

2021 йил 7 октябрдаги суднинг ажрим ижросини таъминлаш жараёнида “Grand Ravon Oil” ХК таъсисчиси Д.А.Савельевнинг мол-мулкига эга чиқишни режа қилган уюшган гуруҳ аъзолари томонидан алдов ва ўзлаштириш йўли билан қўлга киритилгани тергов йўли билан аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан суд ишида уларга нисбатан айблов эълон қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан