Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаролар қандай ҳолатда ўз кўчмас мулкини сотишдан олинган даромаддан солиқ тўлайди?
21.07.2022 14:00,  
121

Жисмоний шахсларнинг қуйидагиларни сотишдан олинган даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади:

нотурар жойларини;

36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни.

Солиқ кодексининг 378-моддаси

жой жисмоний шахснинг мулкига, хусусан, мерос ёки ҳадя тартибида ёхуд олди-сотди шартнома асосида ўтганлигидан қатъий назар 3 йил ичида сотилса, даромад солиғи тўлаши лозим.

Жисмоний шахснинг мулкида 3 йилдан кўп муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди ва уч йиллик муддат солиқ тўловчининг мулкида бўлган ҳар бир объекти бўйича алоҳида ҳисобланади.

Жисмоний шахс мулкида 3 йилдан кам муддатда турар жойни сотишдан олган даромадлари тўғрисида доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси, жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши ва даромад солиғи суммасини 1 июнга қадар тўлаши лозим. (Солиқ кодексининг 398-моддаси)

«My.Soliq.uz» сайтидан жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.

Шунингдек, жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари мазкур мол-мулкни ҳужжатлар бўйича сотиб олиш ва сотиш қиймати ўртасидаги ошган қисми сифатида аниқланади. Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати билан сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.

Солиқ кодексининг 375-моддаси 4-банди

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси – 12%.

Солиқ кодексининг 381-моддаси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан