Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Фуқаролар учун бюджет» дастури илк маротаба Наманган шаҳри мисолида чоп этилди
6.09.2019 20:47,  
41

Молия вазирлиги илк маротаба «Фуқаролар учун бюджет» дастури доирасида ҳудудлар бюджет параметрларини Наманган шаҳри мисолида кенг омма фойдаланиши учун чоп этди.

Унга кўра Наманган шаҳрининг 2019 йил учун жами даромадлари 283млрд 206 млн 669 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йили бу рақам 28 млрд сўмга ортиб, 311 млрд 384 млн 95 минг сўмни ташкил этади. 2019 йилги даромадларнинг 192,5 млрд. сўмини маҳаллий солиқлар ташкил этса, 2020 йил учун бу рақам 209 млрд сўмга етади.

«Нашрнинг асосий мақсади кенг жамоатчилик учун маълумот олишни таъминлаш, бюджет соҳасида аҳоли ўртасида саводхонликни ошириш, шунингдек, ҳамкорликдаги механизмларнинг самарадорлигини оширишдир», - дейилади вазирлик хабарида.

Нашрдан сиз солиқ тўловчиларнинг маблағлари қай тариқа харжланаётганини кўришингиз мумкин. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш учун 1 млрддан ортиқ маблағ сарфланган бўлса, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари учун қарийб 4 млрд сўм сарф қилинган.

Наманган шаҳар даромадларининг 43 фоизи ёки, 122 млрд сўми таълим учун сарф этилган бўлса, соғлиқ сақлаш соҳасига 47 млрд маблағ ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан