Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






❗️Фуқаролар учун электр ва газ нархи оширилмайди
1.07.2022 18:26,  
161

Ҳукумат энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг қуйидаги қарорга келибди. Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

Биринчидан, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, “ижтимоий норма” ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, “ижтимоий норма”нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда;

Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм бўлади.

Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм бўлади.

Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан