Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови жорий йил май ойида ўтказилади
17.03.2022 08:33,  
53

Бу ҳақда Танзила Норбоева раислигида ўтказилган Олий Мажлиси Сенати Кенгаши мажлисида маълум қилинди.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Конституциясининг 105-моддаси ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини шу йил май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор асосида Сенат раиси бошчилигида Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси тузилди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режаси ҳамда сайлов бюллетени намунаси тасдиқланди.

Бундан ташқари, мажлисда ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига ҳар томонлама кўмаклашиш, сайловни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, сайлов ўтказиладиган жойларда тиббий хизмат кўрсатилишини самарали ташкил этиш, санитария-гигиена талаблари ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек, сайлов жараёнини кенг ёритиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан