Фуқароларга нафақа пули чиқариб бериш учун 30 миллион сўм олган МФЙ котиби ушланди

Фуқароларга нафақа пули чиқариб бериш учун 30 миллион сўм олган МФЙ котиби ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар “Қушховуз” МФЙда яшовчи М.М, 2019 йилнинг 10 февраль кунидан 2020 йил 6 февраль кунига қадар Шаҳрсиабз шаҳар “Қўшҳовуз” маҳалла фуқаролар йиғини котиби вазифасида ишлаган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, у шу вақт оралиғида Шаҳрисабз тумани “Оқ олтин” МФЙда яшовчи К.И ва бошқаларга нафақа пулларини чиқариб беришни ваъда қилиб, ҳар бир фуқародан 300 минг сўмдан олиб, ўзгаларнинг жами 30.000.000 сўм пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур иш юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.М.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.