Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқароларга уй-жой қуриш учун ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
19.01.2022 13:26,  
135

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ҳазорасп туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Р. фуқаро О.га уй-жой қуриш учун аслида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих экин ерни ўзиники эканлигини айтиб, ушбу ер участкасини фирибгарлик йўли билан 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Қ. “S.C.” МЧЖга тегишли 8 сотих ер майдонини, фуқаро А.га танишлари орқали расмийлаштириб олиб бериш эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан