Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президенти фуқароларни давлат тилига лоқайдликда айблади
24.09.2019 12:51,  
120

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков қирғиз тилини ривожлантириш бўйича миллий дастурни амалга ошириш ва республика фуқароларининг унга нисбатан муносабатини танқид қилиб чиқди.

Миллий дастурга кўра 2020 йил 1 январдан барча иш ҳужжатларини қирғиз тилида юритишга ўтилиши, бунинг учун 476 миллион қирғиз сўми ажратилиши, барча давлат органлари ходимлари қирғиз тилини билиш бўйича махсус имтиҳондан ўтиши белгиланган эди. Аммо президентнинг таъкидлашича, бу вазифа бажарилмаган – баъзи давлат ташкилотларида фақат 60% гача иш ҳужжатлари давлат тилида юритилаётган бўлса, яна айрим ташкилотларда ҳалигача 60-90% атрофидаги ҳужжатлар расмий тил бўлган рус тилида юритилади. Шунингдек, қирғиз тилидаги иш ҳужжатларининг сифати ҳам талаб қилинган даражадан паст.

Жеэнбековга кўра қирғиз тилидан жамиятда ҳам етарлича фойдаланилмаяпти: уни кўпроқ қўллаш, барча тадбирларни қирғиз тилида ўтказишдан ташқари оилалар ҳам болалари билан ёшлигиданоқ давлат тилида муомала қилиши ўринли бўларди. Аҳолининг қирғиз тилига лоқайд муносабати туфайли давлат тилини ривожлантириш дастури амалга ошмай қоляпти.

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам мамлакат ҳаётида қозоқ тилининг ўрнини кўтариш кераклиги ҳақида баёнот берганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан