Фуқароларни Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Фуқароларни Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Н. фуқаролар У.М. ва И.М.ларнинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юбориш эвазига жами 4 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.