Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўланади
10.10.2022 13:29,  
70

Фуқароларнинг банклардаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш мақсадида банкнинг тугатиш комиссияси лицензия чақириб олинган кундан эътиборан 2 ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ҳамда Марказий банкнинг мажбурий захиралари фондига депозитга қўйилган дебиторлик қарзлари ва маблағларини олиш чораларини кўради.

Мазкур маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.

Фонд оралиқ тугатиш балансини олган кундан бошлаб 3 кун ичида фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлаш тартиби ва муддатларини эълон қилади.

Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тўлашни Фонд оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилингандан сўнг 10 кун ичида бошлаши шарт. Ҳақ тўлаш Марказий банкнинг розилиги билан Фонд белгилайдиган банк (агент банк) томонидан амалга оширилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан