Фуқаролиги бўлмаганлар олийгоҳ қандай тартибда ҳужжат топширади?

Фуқаролиги бўлмаганлар олийгоҳ қандай тартибда ҳужжат топширади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, фуқаролиги бўлмаган шахслар ОТМлардаги қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилади.

Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сон баёнига кўра, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш имтиҳонларида иштирокини таъминлаш мақсадида, улар олий таълим муассасаларининг қабул комиссияларида санитария-гигиена талабаларига қатъий амал қилган ҳолда белгиланган тартибда бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтказилади.

Бунда, бошқа тоифадаги абитуриентлар ОТМларнинг қабул комиссияларида рўйхатдан ўтказилмаслиги қатъий белгиланди.