2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида фуқаролик объектларини қуриш бўйича йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг улуши 25,0 % ни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 90,7 % ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот бермоқда.
Шунингдек, кичик корхона ва микрофирмалар улуши мос равишда 74,9 % (ўсиш суръати 107,7 % ) ҳамда норасмий секторнинг улуши 0,1 % ни (ўсиш суръати 2,5 марта) ташкил этди.