Фуқарони мажбурлаб олиб кетишга уринган ИИБ ва Миллий гвардия ходимига халқ норозилик билдирди (видео)

Фуқарони мажбурлаб олиб кетишга уринган ИИБ ва Миллий гвардия ходимига халқ норозилик билдирди (видео)

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходими ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бир фуқарони мажбурлаб «Газел»га ортишга урингани тасвирланган видео тарқалди. Таъкидланишича, мазкур ҳолат Нукусда содир бўлган.

Видеодан кўриш мумкинки, ички ишлар ходими тахминан 18-20 ёшли йигитни «Газел»га мажбуран чиқаришга уринмоқда. Бироқ йигитча қаршилик кўрсатгани сабаб ИИБ ходими уни ерга ётқизиб, бўйнидан бўға бошлаган. Бу каби ҳолатни кўрган атрофдагилар ёрдамга келиб, ҳуқуқ-тартибот посбонларидан болани қийнамасликни, нима сабабдан бундай қилишаётганини сўрашга тушган. Шунда ИИБ ходими чангалидаги йигитнинг «Мана маскам борку» дея бўйнидаги тиббий ниқобни кўрсатганини пайқаш мумкин.

 

 

Тахминларга кўра, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари йигитчани жамоат жойида ниқоб тақмай юргани учун идорага олиб кетмоқчи бўлган.

Кўпчиликнинг аралашуви билан ИИБ ходимининг қўлидан чиқишга муваффақ бўлган йигит, ҳодиса жойидан қочиб кетган.