Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаронинг мавжуд бўлмаган қарздорлигини йўқ қилиб беришни ваъда қилган иқтисодчи ушланди
3.11.2022 14:55,  
75

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “V.E.” МЧЖнинг Юнусобод тумани “Иссиқлик тармоғи” бўлими иқтисодчиси Ж.О. фуқаро К.нинг Юнусобод тумани, “Буюк турон” МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонининг иссиқлик манбаидан аслида мавжуд бўлмаган 24 млн сўм қарздорлигини гўёки корхонанинг юқори турувчи мансабдорлари орқали йўқотиб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан