Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаронинг уйини бузиб, компенсация бермаган ҳокимиятдан 650 миллион сўм ундирилди
12.03.2022 17:59,  
109

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман бўлимига Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақаси келиб тушган.

 Ҳужжатга кўра Фуқаролик ишлари бўйича туман ҳокимлигидан Ф.Саиповга тегишли яшаш уйи бузилгани эвазига 650.000.000 сўм компенсация пуллари ундирилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Шунингдек, қарздор туман ҳокимлигига қарздорликни тўлаб беришлик мақсадида бир неча бор талабномалар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 44-,45-,46-моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши таъминланди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор туман ҳокимлигидан ундирувчи Ф.Соипов фойдасига 650 000 000 сўм компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан