Евро-2020 коронавирус туфайли бекор қилиниш ёки қолдирилиш хавфи остида.
Бу ҳақда Rai Radio 1 Sport телеканалида эфирга узатилди. "Ҳозир биз кутиш босқичидамиз ва ҳар бир мамлакатдаги вазиятни кузатмоқдамиз. Футбол муайян давлатлардаги шароитларга мослашиши керак. Бекор қилмасликка ҳаракат қиламиз, вазият ёмонлашгандагина спорт тўхтатилади" - деди УЕФAнинг вице-президенти Мишел Ува.
Турнир ўйинларининг бир қисми Римда ўтказилиши керак. Aйни пайтда Италияда коронавирусдан олтита ўлим қайд этилган ва 200 дан ортиқ одамда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Aввалроқ, A Сериянинг 25-тур "Интер" - "Сампдория", "Aталанта" - "Сассуоло", "Верона" - "Кальяри» ва "Торино" - "Парма" учрашувлари қолдирилганди.