Футбол бўйича миллий чемпионат 13 июндан давом эттирилади

Футбол бўйича миллий чемпионат 13 июндан давом эттирилади

Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2020 йилги мавсуми 13 июндан давом эттирилади. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Таъкидлаш жоиз, орада юзага келган танаффус сабабли, чемпионат баҳслари июл ойида ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган. Баҳслар шунингдек, декабр ойигача давом этади", - дейилади хабарда.

13 июн куни Бунёдкор - Қўқон 1912 жамоалари Суперлиганинг 4 тур баҳсларини бошлаб беради. Турнинг марказий учрашуви 14 июнда бўлиб ўтади. Унда Қаршининг Насаф жамоаси Наманганнинг Навбаҳор клубини ўз уйида қабул қилади. Турнинг сўнгги 3 та учрашуви 15 июн куни бўлиб ўтади. 

Манба: УзПФЛ

Шунингдек, ОФК айни дамда ОЧЛ баҳслари тақвимини ишлаб чиқаётгани ҳамда куз ойига ФИФА кунлари белгилангани сабабли чемпионат тақвимида ўзгаришлар юзага келиши мумкин.

Мавзуга доир: Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати томошабинларсиз давом эттирилади